Расман! "Реал" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади
Эдер Милитао "Реал" билан янги меҳнат шартномаси имзолади. Бу ҳақда "қаймоқранглилар" клуби матбуот хизмати хабар берди.
Янги шартнома 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Милитао Мадридда бешинчи мавсумини ўтказмоқда. У 2019 йилнинг ёзида Португалиянинг "Порту" клубидан Мадрид грандига ўтган эди.
У пойтахти клубида 140 дан ортиқ ўйин ўтказишга улгурди. Аммо Милитао бу мавсумда ҳали майдонга тушмади. Гап шундаки, 26 ёшли ҳимоячи тиззасининг хочсимон пайларини жароҳатлаб олган эди.
Фикрлар