Расман! "Реал" ҳужумчиси "Хетафе"га ўтди

"Реал" футболчиси Борха Майораль янги жамоаси билан шартнома имзолади. Унга кўра, ҳужумчи "Хетафе" клубига ўтди. Бу ҳақда "қироллик клуби" матбуот хизмати хабар берди. 

Трансфер суммаси 10 миллион еврони ташкил қилади. Клуб ва футболчи ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланди. 

Майорал ўтган мавсумни айнан шу клуб сафида ўтказган. У Ла Лиганинг 18 ўйинида 6 гол уришга муваффақ бўлган.

майора

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!