Расман! "Реал" илк трансферни амалга оширди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" клуби илк трансферни амалга оширди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, "Шахтёр" футболчиси Винисиус Тобиас фаолиятини "қаймоқранглилар" сафида давом эттиради.

Бразилиялик ёш истеъдод соҳиби 2022/23 йилга қадар ижара асосида "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади. Шартномада уни кейинчалик сотиб олиш банди ҳам бор.

18 ёшли Винисиус ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. У шу йилнинг январь ойида "Интернасьонал"дан донецкликлар сафига кўчиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!