Расман! “Реал Сосьедад Б” Хаби Алонсони бош мураббий сифатида оммага таништирди

  • 9 июль, 2019, 22:57
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниялик машҳур футболчи Хаби Алонсо "Реал Сосьедад Б" жамоаси бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Берилган маълумотларга кўра 37 ёшли мутахассис ушбу жамоа билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади. Таъкидлаш керакки, “Реал Сосьедад”нинг ўринбосарлар жамоаси ҳисобланган "Реал Сосьедад Б" Испаниянинг Б Сегундасида иштирок этади.

Маълумот учун, "Реал Сосьедад" Хаби Алонсонинг илк профессионал жамоаси ҳисобланади. У шунингдек футболчилик фаолияти давомида “Ливерпуль”, “Реал” ва “Бавария” каби машҳур клубларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!