Расман! "Реал" юлдузи МЮ сафига кўчиб ўтди

Бир неча кундан бери "қироллик клуби" ҳимоячиси Рафаел Варан фаолиятини AПЛда давом эттириши борасида гап-сўзлар тарқалаётганди.

"Манчестер Юнайтед" франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олганлигини расман маълум қилди. Трансфернинг бошқа тафсилотлари ҳозирча аниқ эмас.

Aввалроқ, мадридликлар ўз сардори Серхио Рамосни эркин агент сифатида ПСЖга қўйиб юборганди. Варан эса клуб сафида 2011 йилдан бери тўп тепиб келаётган эди.

28 ёшли ҳимоячи мадридликлар таркибида 360 ўйинда майдонга тушиб, ўз хисобига 17 гол ва 7 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!