Расман! Рибери "Фиорентина"дан кетди

Франциялик ярим ҳимоячи Франк Рибери “Фиорентина”ни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, флоренцияликлар 38 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб борган. Бироқ якунда томонлар ўзаро келишувга эриша олмаган.

Рибери “Фиорентина” сафига 2019 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 51 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди.

Франк Рибери фаолияти давомида “Галатасарой”, “Марсель” ва “Бавария” каби клубларда ўйнаган. Франция терма жамоаси сафида 81 та ўйинда майдонга тушган ва 16 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!