Расман! "Рома" дарвозабони "Марсель"га ўтди

  • 17 июля, 2021, 19:50
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испаниялик дарвозабон Пау Лопес “Рома”дан “Марсель”га кўчиб ўтди. Бу ҳақда римликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 26 ёшли футболчи француз клуби сафида ижарада ўйнайди. Клублар ўртасидаги келишувга биноан “Марсель” мавсум якунлангач Лопеснинг трансферини 12 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Пау Лопес ўтган мавсум Италия чемпионатида жами 34 та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 38 та гол ўтказиб юборди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, унинг айни дамдаги трансфер нархи 10 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Марсель” ўтган 2020/2021 йилги мавсумда Франция чемпионатида 5-ўринни эгаллади ва еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию