Расман! Рональд Куман - "Барселона" бош мураббийи

Голландиялик мутахассис Рональд Куман “Барселона” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 57 ёшли голландиялик мутахассис “кўк-анор ранглилар” билан 2022 йилнинг ёзигача шартнома имзолаган.

Шу ўринда, Куман учун “Барселона” бегона эмаслигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. У 1989-1995 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Унинг сўнгги иш жойи эса Голландия терма жамоаси бўлган эди.

Куман "Барселона" мураббийлар штабига Хенрик Ларссонни таклиф қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!