Расман: Роналду янги шартнома тузди ва бу охирги клуби бўладими?

CHERY AUTO

Португалиялик афсонавий ҳужумчи Криштиану Роналду ёши қирқдан ўтган бўлса ҳам тўп тепишни тўхтатмоқчи эмас.

Tecno

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубининг расмий сайтида  Роналду риёдликлар билан янги шартнома имзолагани эълон қилинди.

Унга кўра, 40 ёшли ҳужумчи яна икки йил давомида “Ан-Наср” шарафини ҳимоя қилади.

“Спортинг” тарбияланувчиси бўлган Роналду илгари “Топ-5” лигаларида “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ват “Ювентус”да ўйнаб, миллий ва халқаро миқёслардаги мусобақаларда мунтазам ғолиб чиқишга кўниккан ўйинчи ҳисобланади.

Бироқ беш карра “Олтин тўп” соҳиби 2023 йилнинг январида “Ан-Наср”га келганидан бери тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган бўлса-да, клуби билан бирор нуфузли совринни қўлга киритгани йўқ. Шунга қарамай, Роналду 2027 йилнинг 30 июнигача ушбу жамоада қолишга қарор қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию