Расман! Россия клуби Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилди (Фото)

Мавсум якунлангач Тошкентнинг "Локомотив" клубидан кетган Остон Ўрунов легионерга айланди. Ярим ҳимоячини Россиянинг "Уфа" клуби ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, клуб футболчи билан узоқ йиллик шартнома имзолаган.

98401d211546397e2b8c04cfd4ec5a4d_XL

Маълумот ўрнида, "Уфа" клуби Россия Премьер-лигаси иштирокчиси ҳисобланади. Жамоа Премьер-лигада 25 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)