Расман! Садоқатли Ройс яна 1 йил "Боруссия"да қолади (фото)
"Боруссия" Дортмунд футболчиси Марко Ройс клуб билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда дортмундликлар матбуот хизмати хабар берди.
Келишувга кўра, ҳужумчи 2024 йил июль ойига қадар жамоа шарафини ҳимоя қилади. Ройс йиллик 7 миллион евро маош олиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марко 2012 йилдан "асаларилар" таркибида тўп тепиб келади.
Фикрлар