Расман! "Севилья"га янги бош мураббий тайинланди
Расман "Севилья" ўз саҳифаси орқали жамоада Кике Санчес Флорес иш бошлаганини маълум қилди.
Испаниялик мутахассис билан 2025 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзоланди. У олдинроқ "Хетафе" жамоасини бошқарганди. Шунингдек, Санчес фаолияти давомида "Уотфорд", "Эспаньол", "Атлетико", "Ал-Айн", "Бенфика" ва "Валенсия" каби жамоаларга устозлик қилган.
Кикеден олдин "Севилья"да Диего Алонсо ишлади. Бу мавсум ҳисобидан клуб 2 та мураббийни ўз лавозимидан озод қилди.
Фикрлар