Расман: Сехудонинг камари учун Бенавидес ва Фигередо ўзаро баҳслашади

  • 29 январь, 2020, 21:12
  • 0
  • MMA

29 февраль куни Норфолкда UFC Fight Night 169 оқшоми бўлиб ўтади.

Кечанинг асосий жангида Генри Сехудонинг вакантга қўйган камари учун Жозеф Бенавидес ва Дейвисон Фигередо ўзаро баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Генри Сехудо ушбу вазн тоифасида жанг қилишни рад этганди.

Маълумот учун, 35 ёшли бразилиялик Бенавидес 28 та ғалаба (8 та нокаут) га эришиб, 5 марта мағлубиятга учраган. 32 ёшли Фигередонинг ҳисобида 17 та ғалаба (8 та нокаут) ва битта мағлубият бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!