Расман! Шомуродов “Рома” футболчиси!

“Рома” профессионал футбол клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов билан расман шартнома имзолади.

31 июль куни Элдор Шомуродов “Рома” учун тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида Рим шаҳри келди. Тиббий кўрикдан сўнг, ҳамюртимиз римликлар билан беш йиллик шартномага имзо чекди.

eldor-shomurodov-stal-igrokom-romy_16279393091999553943

“Рома” ва “Женоа” раҳбариятларининг Элдор Шомуродов трансфери бўйича келишувига кўра, ҳамюртимиз бир мавсум давомида ижара асосида тўп суради. Бунинг учун римликлар Генуя клубига 2,5 миллион евро миқдорида ижара пули тўлайди. “Рома”да ўзбекистонлик ҳужучининг трансфер ҳуқуқини 17,5 миллион еврога сотиб олиш имкони бор.

Шомуродов маълум миқдордаги ўйинларда иштирок этса ёки “Рома” янги мавсум охирида Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олса, бу трансфер автоматик тарзда амалга оширилади. Яъни, Шомуродов “Рома”нинг тўлақонли аъзосига айланади.

Умумий ҳисобда  бу трансфер “Рома”га 20 миллион еврога тушгани айтилмоқда.  

158144865_4367517603259126_95205288438391258_o

“Женоа” Шомуродовнинг кейинги трансферидан ҳам 10 фоиз улуш олиши белгиланган.

“Рома”  ва Шомуродов ўртасида 2026 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага кўра, легионеримиз пойтахт клубида бир мавсум учун 2 миллион евро маош олиши келишилган.

Вазиятдан фойдаланиб, Элдор Шомуродовнинг легионер сифатида “Ростов”дан “Рома”гача босиб ўтган йўлига назар ташлаймиз.

Маълумки, ҳамюртимиз илк бор 2017 йили Россия премьер-лигаси вакили “Ростов” билан шартнома имзолаб, легионер мақомини олган эди. Трансферларга ихтисослашган transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўшанда ростовликлар ўзбек ҳужумчиси учун 300 минг евро харажат қилган.

Тўлиқ бўлмаган тўрт мавсум давомида Россия чемпионатида иштирок этган футболчимиз премьер-лигада жами 80 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди. Шу йиллар давомида Элдор “Тосно”га иккита, “Краснодар”, “Локомотив”га иккита,  “Спартак”, “Оренбург”, “Аренал”, “Урал”,  “Крилья Советов”, “Рубин”, “Тамбов”, “Динамо”,  “Ахмат” ва ЦСКАга жамоалари дарвозасига  биттадан тўп киритди. Жами етти марта жамоадошларига голли пас узатди.

Шунингдек, Элдор Шомуродов Россия кубоги мусобақасида ўнта ўйинда битта гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

Шомуродов “Ростов” таркибидаги охирги голини 2020 йилнинг кузида Европа лигаси доирасида Исроилнинг “Маккаби” дарвозасига киритганини алоҳида таъкилаш лозим.

2020 йилнинг 1 октябрида “Ростов” асосий ҳужумчисини 7,5 миллион евро эвазига “Женоа”га трансфер қилди.

121956_m

Шомуродов А Серияда ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қила олди. Италия чемпионатида “Парма”, “Сассуоло”, “Верона”, “Специя”, “Лацио”, “Кальяри” дарвозасини бир маротабадан аниқ нишонга олган бўлса, “Аталанта” дарвозабонини икки бор ўз дарвозаси тўридан тўп олиб чиқишга мажбур қилди.

Шунингдек. Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жами 49 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 22 маротаба аниқ нишонга олди.

Бир йил ичида трансфер суммаси кескин кўтарилган футболчимиз бундан буёғига “Рома” сафида “бўрилар” қаршисидаги жамоалар дарвозасини ишғол қилиш пайида бўлади.

roma-arenduet-shomurodova-u-dzhenoa-s-obyazatelstvom-vykupa_16275068111474870199

Омад ёр бўлсин, Элдор!

Шомуродов Римга келди!

Шомуродов голлар ҳисобини очди!

Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!