Расман: Шон-Райт Филлипс фаолиятини якунлади
Ads

"Челси", "Манчестер Сити" ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Шон-Райт Филлипс футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

37 ёшли футболчи АҚШнинг "Финикс Райзинг" жамоасини 2017 йил охирида тарк этган ва шундан буён хеч бир клубда ўйнамаган эди.

У 2006 йили "Челси" таркибида АПЛ чемпиони бўлган. Кейинги йили Англия Кубогида муваффақият қозонган.

Ҳозирда унинг ўғли Димаржио Райт-Филлипс "Манчестер Сити" ёшлар клубида фаолият олиб бормоқда.