Расман! Шота Арвеладзе "Фотиҳ Карагюмрюк"да иш бошлади
Расман собиқ "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе Отабек Шукуров ҳаракат қиладиган "Фотиҳ Карагюмрюк" жамоасида иш бошлади. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилмоқда.
Шу тариқа, "Фотиҳ Карагюмрюк" Алпарсан Эрдерн билан хайрлашди. Клуб айни пайтда Туркия чемпионати турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Арвеладзе сўнгги бор "Халл Сити"да ишлади. Шунингдек, грузиялик мутахассис 2017-2022 йиллар оралиғида "Пахтакор"га устозлик қилган.
Фикрлар
Лекин барибир доим булмаса хам омадлилар каторига кирган
Кейинги ишлари омадли булсин