Расман! Симеоне А Серия гранди билан шартнома имзолади

  • 18 августа, 2022, 14:52
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Наполи" "Верона" ҳужумчиси Жованни Симеоне билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 

Неаполликлар 27 ёшли ҳужумчини 2022-2023 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олди. Агар у яхши ўйнаб, маълум кўрсаткичлар қайд этса, клуб уни сотиб олади (мажбурий сотиб олиш банди билан). 

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Наполи" унинг ижараси учун 3.5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, сотиб олиш банди активлаштирилса, Неапол клубига унинг трансфери 12 миллион еврога тушади. 

Ўтган мавсумда Жованни "Верона" сафида жами 35 та учрашувда майдонга тушиб, 17 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию