Расман! "Сўғдиёна"нинг 3-голи Дориев ҳисобига ёзилди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда Иван Бошкович шогирдлари йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 43-дақиқасида Люпче Дориев дарвоза томон зарба йўллади, тўп эса Суҳроб Иззатовга тегиб, гол бўлди. Дастлаб, бу вазият автогол, деб топилганди, лекин УзПФЛ ўз саҳифаси орқали баёнот берди:

"Видеотакрорлардан сўнг "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" учрашувида киритилган учинчи гол Лупчо Дориев ҳисобига ёзилди". 

Эслатиб ўтамиз, бугунги хет-трик орқали Дориев Суперлига тўпурари Тома Табатадхега етиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ulja Toliyev
27/05/2024 06:59
Насаф уйинни сугдие́надан урган қурқоқ