Расман! Стротман "Марсель" футболчисига айланди

"Рома" ярим ҳимоячиси Кевин Стротман расман "Марсель" билан шартнома имзолади.

Унга кўра француз клуби 28 ёшли футболчи учун римликларга 25 миллион евро тўлаган. Голландия терма жамоаси аъзоси эса янги "Марсель" билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Стротман ўтган мавсум "Рома" сафида жами 44та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!