Расман! Сульшер топилмаси МЮ билан шартномани узайтирди

"Манчестер Юнайтед" расмий матбуот хизмати қанот ҳимоячиси Брэндон Уильямс клуб билан 2024 йилгача мўлжалланган келишувга имзо чеккани ҳақида хабар бермоқда.

Янги келишувга кўра, 19 ёшли футболчи "қизил иблислар" сафида ҳафтасига 65 минг фунт маош олади. Бунгача Уильямс ҳафтасига 4 минг фунт маош олаётган эди.

Мавсум бошида Сульшер жамоасида дебют қилган англиялик футболчи клуб миқёсида барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)