Расман! "Сурхон"га янги бош мураббий тайинланди. У Ҳайдаров эмас

"Сурхон" жамоаси мураббийлар штаби тасдиқланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, Рифат Акрамхўжаев бош мураббий, Баҳромжон Ҳайдаров эса катта мураббий этиб тайинланди. Рифат Акрамхўжаевга ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга ва "Пахтакор"даги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Рустам Арипов ёрдам беради.

Шунингдек, Акрамхўжаевга мураббийлар штабида Рахматулло Бердимуродов, Икромжон Ибрагимов, Шухрат Рахмонкулов ва дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев яқиндан ёрдам беради. Баҳромжон Ҳайдаров эса клубда катта мураббий сифатида фаолият юритади.

Режага кўра, "Сурхон" 7 январь кунидан бошлаб Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!