Расман! Тим Кэхилл фаолиятини якунлади
Австралиялик машҳур футболчи Тим Кэхилл бутсаларини михга илишга қарор қилди.
Goal.com тарқатган хабарга кўра 39 ёшли ярим ҳимоячи 31 март куни, яъни айни дамда тўп сураётган Ҳиндистоннинг "Жамшедпуром" клуби билан шартномаси расман якунлангач катта футболдан кетади.
Маълумот учун, Кэхилл фаолияти давомида "Миллуолл", "Эвертон", "Нью-Йорк Ред Буллз", "Шанхай Шеньхуа", "Ханчжоу Гринтаун" ва "Мельбурн Сити" каби жамоаларда тўп сурган. Австралия терма жамоаси сафида эса 107та ўйин ўтказиб, 50та гол уришга эришган.
Фикрлар