Расман! Тони Кроос Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

  • 02 Jul 21:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Tecno

31 ёшли футболчи Германия терма жамоасини тарк этиш қарорини бор эътиборини клубдаги фаолиятига қаратиши ва оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш истаги билан изоҳлаган.

Кроос Бундестим шарафини 2010 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 106 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 19 та голли узатма ёздириб қўйди.

Тони Кроос 2014 йилда Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!