Расман: Тошкент пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкент шаҳри 2027 йилги пара енгил атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбон сифатида расман тасдиқланди. Мазкур нуфузли мусобақа нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё ҳудудида илк бор ўтказилади.

Дунё биринчилиги 2027 йилнинг июнь ойида пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"да жойлашган "Олимпия" стадионида ўтади.

Тошкент-2027 мусобақаси тартиб бўйича XIII пара енгил атлетика Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Ушбу мусобақа Осиё қитъасида бешинчи маротаба ташкил этилади. Аввалги мезбонлар қаторида Доха (2015), Дубай (2019), Кобе (2024) ҳамда Ню Дели (2025) шаҳарлари бор.

Мусобақада 100 дан ортиқ мамлакатдан тахминан 1 300 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Бу орқали ушбу Жаҳон чемпионати Марказий Осиё минтақаси тарихидаги энг йирик халқаро пара спорт тадбирига айланади. Мусобақа дастури Паралимпия ўйинлари дастурига мос ҳолда шакллантирилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!