Расман! "Тоттенхэм" буни тасдиқлади
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис Лондон клубини тарк этиши мумкин.
“Шпорлар” сафида 2012 йилдан буён ўйнаб келаётган франциялик посбон бошқа клубларнинг истиқболли таклифларини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда. Баёнотда қайд этилишича, раҳбарият унга янги жамоа излашга рухсат берган. Шу сабабли Льорис жамоанинг мавсумолди йиғинида иштирок этмайди.
Франциялик дарвозабон “Тоттенхэм” сафига 2012 йилда “Лион”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида Лондон клуби таркибида жами 447 та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 508 та гол ўтказиб юборган, 151 учрашувда эса Льорис ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга эришган.
Бундан аввалроқ Льорисга ПСЖ, "Бавария", "Интер" ҳамда Саудия Арабистони клубларидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар