Расман! "Тоттенхэм" ҳимоячиси фаолиятини "Рома"да давом эттирадиган бўлди

CHERY AUTO

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Федерико Фасио “Рома” билан расман шартнома имзолади. Бу ҳақда “шпорлар” расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Таъкидлаш лозимки, 30 ёшли аргентиналик футболчи римлик “бўрилар” сафига ўтган йилнинг ёзида кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижара асосида келиб қўшилган эди. “Рома” раҳбарияти айнан сотиб олиш имкониятидан фойдаланиб, футболчини 3,2 млн еврога харид қилди.

Маълумот учун, Фасио ўтган мавсум “Рома” сафида жами 40та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию