Расман! "Тоттенхэм" ҳужумчиси Мексика клуби билан шартнома имзолади

"Тоттенхэм" форвади Винсент Янссен расман Мексиканинг "Монтеррей" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Мексика клуби 25 ёшли голландиялик футболчи учун “шпорлар”га 6,3 млн евро тўлашган. Унинг ўзи эса янги жамоаси билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, “Тоттенхэм” Янссенни 2016 йил АЗ-Алкмар клубидан 22 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида “шпорлар” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!