Расман! Тьяго Мотта А Серия клуби бош мураббийи бўлди

“Специя” ўзининг расмий сайти орқали Тьяго Моттани бош мураббий сифатида эълон қилди.

“Бу ерда эканлигимдан жуда хурсандман ва клуб директорининг менга билдирган ишончидан фахрланаман. Ушбу янги саргузаштни бошлашни ва ҳар доим ўз эҳтирослари билан ажралиб турадиган "Специя" мухлислари билан учрашишни интиқлик билан кутяпман.

Тажрибамни йигитлар билан баҳам кўрмоқчиман ва ҳар куни олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун бор кучимни бераман”, - деди Мотта.

Дастлаб, “Специя” собиқ мураббий Винченцо Итальяно билан шартномани узайтирди. Айнан у жамоани илк марта А Серияга олиб чиқди ва элитада сақлаб қолди. Бироқ, кейинчалик Винченцо "Фиорентина" билан шартнома имзолади ва шундан сўнг унинг ўрнига Тьяго Мотта тайинланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!