РАСМАН! UFC мағлубиятга учрамаган иккита жангчини ўзаро жангини эълон қилди

  • 25 октябрь, 2022, 16:21
  • 0
  • MMA

UFC ташкилотини маълум қилишича, 11-декабрь санасида бўлиб ўтдиган UFC 282: Prochazka vs. Teixeira 2 турнири кардидан ярим енгил вазнда 9 ва 14-поғоналарни ўзаро банд этиб турган мағлубиятга учрамаган жангчилар Брайс Митчелл (15-0) ва Илия Топурия (12-0) жанги ҳам ўрин олди.

Олдинроқ, Митчелл Мовсар Евлоевга (16-0) қарши 5-ноябрь санасидаги Fight Night турнири беш раундлик асосий жангида баҳслашиши керак эди. Аммо, ингушетиялик жангчининг машғулотлар жараёнида жароҳат олиб қолиши ушбу жангни бекор қилинишига сабаб бўла олди. "Эль Матадор" лақабига эга Илия Топурия эса Эдсон Барбозага (22-11) қарши ушбу ҳафта сўнггида бўладиган UFC Vegas 63: Kattar vs Allen турнирида жанг қилиши кўзда тутилганди. Аммо, Барбозанинг жароҳати ҳам ушбу жанг ўтказилмаслигига асос бўлди. Шу тариқа иккита жанги бекор бўлган ва рақибсиз қолиб кетган азаматлар ўзаро масалага ойдинлик киритиб ўтишади. 

IMG_20221025_153307_506

Шу ўринда, анчагина кўзни қувонтирувчи UFC 282: Prochazka vs. Teixeira 2 турнири кардини сиз мухлислар эътиборига ҳавола қиламиз:

Асосий кард

 Иржи Прохазка - Гловер Тейшейра 2;

Ян Блахович - Магомед Анкалаев;

Сантьяго Понзиниббио - Робби Лоулер;

Александр Густафссон - Овинс Сен-Прю;

Пэдди Пимблетт - Джаред Гордон.

Прелим кард

Брайс Митчелл - Илия Топурия;

Даррен Тилл - Дрикус дю Плесси;

Жаирзиньо Розенстрайк - Крис Дакас;

Крис Кёртис - Хоакин Бакли;

Эдмен Шахбазян - Дальча Лунгиамбула.

Эрта прелим кард

Билли Карантильо - Александр Эрнандез;

Эрик Силва - ТиДжей Браун;

Даниэль да Силва - Винисиус Сальвадор;

Ронни Лоуренс - Кэмерон Сааиман.

Эслатиб ўтамиз, 11-декабрь санасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган UFC 282: Prochazka vs. Teixeira 2 турнирига АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида жойлашган машҳур T-Mobile Arena саройи мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!