Расман! Улар “Наполи” шарафини ҳимоя қилади

Италиянинг қудратли клубларидан ҳисобланган “Наполи” асосий таркиб футболчиларидан уч нафари билан шартномани узайтирди.

Неаполликларнинг расмий сайти тарқатган ҳабарга қараганда, ярим ҳимоячи Элиф Элмаз, ҳимоячилар Жованни Ди Лоренцо ва Мариу Руй 2025 йилнинг ёзига қадар “Наполи” таркибида тўп суради.

Ўтган мавсумда македониялик Элиф Элмаз 26 та учрашувда иккита гол урди. Ўттиз учта ўйинда майдонга тушган етакчи ҳимоячи  Жованни Ди Лоренцо рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди. Португалиялик Мариу Руй эса 24 та баҳсда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!