Расман! Вермален Иньестанинг жамоадошига айланди

"Барселона" клубининг собиқ ҳимоячиси Томас Вермален фаолиятини Япония чемпионатида давом эттирадиган бўлди.

33 ёшли бельгиялик футболчи бугун "Виссел Кобе" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда. Таъкидлаш керакки, у янги жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, "Виссел Кобе" клубида айни дамда "Барселона"нинг собиқ футболчилари сони 3тага етди. Боиси, бунга қадар ушбу жамоада Андрес Иньеста ва Давид Вилья ҳам тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!