Расман. Виктор Дьёкереш — эндиликда "Арсенал" футболчиси!

CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби расман Виктор Дьёкерешнинг трансфери ҳақида эълон қилди. Футболчи Португалиянинг "Спортинг" жамоасидан харид қилинди ва у билан узоқ муддатли шартнома имзоланди.

Tecno

Фабрицио Романонинг хабарига кўра, англияликлар 27 ёшли тўпурар учун 63,5 миллион евро тўлайди. Шунингдек, шартномада 10 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам кўзда тутилган. Шведциялик форвард "канонирлар" билан 5 йиллик шартномага имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, форвард "Спортинг" сафида умумий  102 та учрашувда иштирок этиб, 97 та гол ва 26 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!