Расман! WBА ташкилоти Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги ҳимоя жангига буйруқ берди. Рақиб ҳам аниқ…
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,2 кг) WBА ва IBF жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўзининг навбатдаги жангини WBА йўналишида мажбурий даъвогар Ронни Риосга қарши ўтказиши керак. WBА ташкилоти жангга буйруқ берди ва томонларнинг музокаралар олиб бориши учун 30 кун муддат белгилади.
Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) 3 апрель куни Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида IBF камарини мажбурий даъвогар япониялик Рёсуке Ивасадан ҳимоя қилган ва 5-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.
31 ёшли Америкалик Ронни Риос (33-3, 16 КО) 2019 йил Диего Де Ла Хойяни муддатидан олдин мағлуб этиб, WBА Gold камарини қўлга киритган. У ўзининг охирги жангини жорий йилнинг 12 февралида ўтказиб, Оскар Негреттени очколар ҳисобида енгган.
Фикрлар