Расман! Хави "Ал Садд" бош мураббийи

Илгарироқ, ОЧЛ 6-тури доирасида "Персеполис"га қарши кечган баҳсда "Ал Садд" ва фаолиятидаги сўнгги учрашувини ўтказган Хави клуб билан имзолаган шартномаси якунига етгунга қадар жамоага устозлик қилиши борасида хабарлар тарқалган эди. Аммо клуб расмий сайти испаниялик собиқ футболчи 2020 йилга қадар клубни бошқариши борасида хабар бериб ўтди.

Мураббийлар штабидан Серхио Ориол, Иван Торрес, Оскар Эрнандес, Хосе Мануэль, Дэвид Баратас, Антонио Лобо, Серхио Гарсия ва Антонио Трамуласлар ўрин олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!