Расман! Холанд "шаҳарлик" бўлди

"Манчестер Сити" клуби матбуот хизмати "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг трансферини расман эълон қилди.

Турли манбаларга кўра, 21 ёшли норвегиялик футболчининг трансфер нархи АПЛ чемпионига 60-75 миллион еврога тушган бўлиши мумкин. Футболчининг агенти ва қолган вакиллари 50 миллион евро олган. Холанднинг ўзи эса “шаҳарликлар” билан 2027 йилгача шартнома имзолаган. У энди йилига 21 миллион евро маош олади.

Маълумот учун, Холанд "Боруссия" сафида 2020 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У немис гранди сафида жами 89 та ўйинда майдонга тушиб, 86 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди. У бунгача "Брюне", "Мольде" ва "Ред Булл Зальцбург" жамоаларида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!