Расман! "Ювентус" Бразилия терма жамоаси аъзосини сотиб олди!

"Ювентус" ўзининг расмий сайти орқали ярим ҳимоячи Дуглас Луиснинг трансферини эълон қилди.

Манбага кўра, туринликлар 26 ёшли бразилиялик футболчи учун “Астон Вилла”га 50 миллион евро тўлаши қайд этилган. "Кекса синьора" ушбу маблағни тўрт йил ичида тўлаб беради.  Дуглас Луиснинг ўзи эса "Ювентус" билан 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

2023/2024 йилги мавсумда Дуглас 53 та расмий ўйин ўтказиб, ўнта гол урди ва яна шунча голли узатмага муаллифлик қилди. Ярим ҳимоячи айни дамда Бразилия терма жамоаси таркибида Америка кубогида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!