Расман!"Ювентус" А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси билан шартнома имзолади

“Ювентус” матбуот хизмати клуб расмий сайти орқали бразилиялик ҳимоячи Торино Глейсон Бремернинг трансфери ҳақида маълум қилди.

Манбага кўра, трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил этди ва ушбу маблағ бонуслар ҳисобига яна 7 миллионга ошиши мумкин. Футболчи туринликлар клуби билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган. Айтиш керакки, Бремер ўтган мавсум А Сериянинг энг яхши ҳимоячиси деб топилган эди.

25 ёшли Бремер "Торино"да 2018 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоа сафида жами 110 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган. У бундан аввал "Атлетико Минейро"да ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!