Расмий хабар: "Челси" яна бир трансферни эълон қилди

"Челси" клуби "Лион" ҳимоячиси Мало Густони харид қилди. Бу ҳақда "арристократлар" расмий саҳифаси хабар тарқатди.

Франциялик футболчи Лондон клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. У мавсум сўнгига қадар "Лион"га ижарага берилди. Фабрицио Романонинг ёзишича, "Челси" Малонинг трансфери учун 30 миллион евро тўлайди.

Маълумот учун, 19 ёшли Густо жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!