Расмий хабар! "Сурхон"нинг яна 13 футболчисида коронавирус аниқланди
“Сурхон” футбол клубининг 13 нафар футболчиси топширган тест натижалари мусбат кўрсаткич қайд этди. Улар жамоадан ажратилиб, қатъий изоляцияга олинди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
Шунингдек, жамоа массажчисининг тест натижаси ҳам мусбат кўрсаткич қайд этган ва изоляцияга олинган. Ташкилот COVID-19 га чалинган футболчиларнинг исм-фамилиясини очиқлаб ўтмаган.
Шу боис, клубнинг бошқа футболчи, ходимлари ҳам COVID-19 га яна бир бор тест топширган ва айни дамда улар тест жавобларини кутишмоқда.
Илгарироқ, жамоанинг икки футболчисида ҳам коронавирус аниқланган эди. Термизликлар Coca Cola Суперлига 10-турида "Навбаҳор"га қарши баҳс олиб бориши лозим.
Фикрлар