Расул Магомедалиев: "Россиялик жангчиларнинг даражаси АҚШ никидан юқори"

  • 2 сентябрь, 15:40
  • 0
  • MMA

Universal Fighters клуби бош мураббийи Расул Магомедалиeв Россияда ўртача жангчилар даражаси АҚШ никидан юқори эканини таъкидлади.

"Асосан, UFC даги америкалик жангчиларнинг ярмидан кўпи спорт нуқтаи назаридан "ахлат"дир. Бу ерда, Россияда мен ҳеч қачон бундай заиф жангчини кўрмаганман. Биз россияликлар UFC га кириши учун қандай синовлардан ўтишини биламиз. АҚШ ликлар ўз имзоларини қўяди ва штат чемпионатида ғалаба қозонишса бўлгани. Мен русларнинг бир-бирига дўстона муносабатдалигига ишонаман. Лекин Махачқалъа залидаги йигитлар худди бу уларнинг сўнгги жангидек курашишмоқда”, — деди Магомедалиев MMA.METARATINGS.RU сайтига .

Маълумот учун, Армен Петросян (9-3) Магомедалиевнинг спорт залида машғулот ўтказмоқда, у 26 октябрь куни БАА нинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 308" мусобақасида Шарабутдин Магомедов (15:0) билан жанг қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!