"Равшан" - "Андижон" учрашувида ғолиб аниқланмади
Бугун олдиндан режалаштирилганидек, “Равшан” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Кутилганидек, икки жамоа иштирокидаги қарама-қаршилик ҳужумкор руҳда ўтди ва шунга яраша дарвозалар олдида хавфли вазиятлар ҳам яратилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин иккала жамоа ҳам биттадан гол урди.
Аввалига “Андижон” аъзоси Иброҳим Ғанихонов ўз қанотидан ҳужумга ўтди ва рақибларини охиригача таъқиб қилиши эвазига дарвозабонни хато қилишга мажбур қила олди. Натижада Ғанихонов учрашувда ҳисобни очди. Айтиш мумкинки, Иброҳим ўзининг норасмий дебют ўйинида дебют голини урди.
Учрашув охирларида эса “Равшан” таркибида захирадан майдонга тушган ҳужумчи Тоҳир Малодўстов ҳисобни тенглаштирди.
Шундай қилиб, “Андижон”нинг Тоҳир Мўминов бошқарувидаги жамоага қарши учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Жамоамиз навбатдаги ўртоқлик ўйинини 20 июль куни “Хўжанд”га қарши ўтказади.
“Равшан” – “Андижон” – 1:1 (0:0).
16 июль. Гулистон. “Нацбанк” майдони.
Ҳакамлар: Хуршед Дадабоев, Мунирхон Ашуров, Насим Мансуров.
“Равшан”: Қурбонали Бобоев, Холмурод Назаров, Самуэл Офори, Раҳматшо Рахматзода, Бахтовари Хуршед, Мухаммаджон Насков, Айдан Окран, Маабаох Эммануэль, Амиржон Сафаров, Мваненго Эммануэль, Масрур Қиёмиддинов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акомади Жозеп, Акобир Тўраев, Амиржон Фарруҳзода, Комилжон Ҳотамов, Тоҳир Малодўстов, Шахриёри Иноятулло.
“Андижон”: Элдор Адҳамов, Ислом Маматказин, Илдар Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Абдувоҳид Ғуломов, Фарҳод Бекмуротов, Леван Арвеладзе, Илҳом Абдуғаниев, Сардор Абдунабиев, Аббос Эргашбоев, Рубин Хебай.
Захирадан майдонга тушлганлар: Игорь Литовка, Дилшод Комилов, Владимир Бубанья, Суҳроб Бердиев, Муҳаммадкарим Тоиров, Саидумар Содиқов, Сардор Каримов, Иброҳим Ғанихонов, Меҳмет Илҳан.
Голлар: Иброҳим Ғанихонов, 75 – 0:1. Тоҳир Малодустов, 85 - 1:1.
Огоҳлантиришлар: Маабаох Эммануэль, 75 – Фарҳод Бекмуротов, 23.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар