Равшан Эрматов: Ўзбекистонда ўтказиладиган Мундиал тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун қўлимиздан келган ишни қиламиз
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими давом этмоқда. Ушбу маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов нутқ сўзлади:
Бу нуфузли турнир футбол ва футзалимиз яна ҳам ривожланишига сабаб бўлади. Мана шундай нуфузли турнирни бизга ишониб топширган Жанни Инфантинога миннатдорчилик биламан. Ўзбекистонда ўтказиладиган Мундиал тарихда энг яхши бўлиши учун қўлимиздан келган ишни қиламиз. Эътиборингиз учун раҳмат. Ўзбекистонга хуш келибсиз.
Фикрлар