Равшан Эрматов Россия эксперт ҳакамлар комиссиясида иш бошлади

Ўзбекистонлик собиқ рефери Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи ҳузуридаги эксперт ҳакамлар комиссиясига аъзо бўлди, деб хабар берди РФИ.

45 ёшли ҳакам 2003 йилда ФИФА рефериси сифатида тан олинган бўлиб, бир неча бор йирик халқаро мусобақаларда, жумладан, учта жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида ишлаган.

2013 йилда у Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан дунёнинг энг яхши 10 ҳаками рўйхатига кирди. Эрматов 2019 йилда фаолиятини якунлаган.

Эрматов ЭҲКнинг амалдаги таркиби тўққизинчи аъзоси бўлди. Ундан ташқари комиссия таркибига РФИ ҳакамлар бўлими бошлиғи Павел Каманцев, Сергей Зуев, Александр Гвардис, Николай Иванов, Сергей Фурса, Николай Левников, Олег Соколов и Эдуард Малий ҳам киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!