Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқида иш бошлайди

Собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқининг (РФИ) Эксперт-ҳакамлар қўмитасига доимий аъзо бўлади. Бу ҳақда “Metaratings” нашри хабар бермоқда.

Россия футбол иттифоқидан менга қўнғироқ қилишди ва Эксперт-ҳакамлар қўмитасига аъзо бўлишим мумкинлигини айтишди. Тез орада мен комиссияга ёрдам беришни бошлайман. У ерда бошқа хорижлик ҳакамлар бўладими? Билмайман”, - дея Эрматовнинг сўзларини келтиради “Metaratings” нашри.

44 ёшли Эрматов 2015 йилда дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган эди. Таниқли рефери 2019 йилда ҳакамлик фаолиятини якунлади ва ҳозирда ЎФА биринчи вице-президенти сифатида ишламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!