Равшан Эрматов Хитой - Тожикистон учрашувини бошқаради

Шу кунларда ФИФА кунидан фойдаланиб бир қатор терма жамоалар ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда.

Эртага қўшниларимиз Тожикистон терма жамоаси сафарда Хитой билан куч синашади. Мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
 
Унга кўра бош ҳакам - Равшан Эрматов. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. 

Хитой - Тожикистон учрашуви 11 июнь куни Гунчжоу шаҳридаги "Тяньхэ" стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
 
Ўртоқлик ўйини
 
11 июнь. Гуанчжоу, «Тяньхэ» стадиони.
 
Хитой - Тожикистон
 
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Ён ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!