Равшан Эрматовнинг ЎФА биринчи вице-президентлигидаги илк фикрлари
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ижроқўм азолари йиғилиши ўтказилмоқда. Унда ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти этиб тайинланди. Ушбу тайинловдан сўнг Равшан Эрматов ўзининг илк фикрларини билдириб ўтди.
- Авваламбор, билдирилган ишонч учун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга ва сизларга катта миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса, турли йилларда футболимиз равнақига ўз хиссасини қўшган, футболимиз раҳбарлари ва мутахассисларига футбол жамоатчилиги ва ўзим номимдан катта раҳмат айтаман.
Албатта, бугун ҳаяжондаман. Очиғини айтсам, менга бу ерда туришдан кўра футбол майдонида туриш анча қулайроқдек туюляпти (кулади). Лекин футболимиз олдида турган оғир, жиддий ва масъулиятли вазифаларни кўриб туриб, бир чеккада томошабин бўлиб туриш, она ватанимни севишим, футболни яхши кўришим ва виждонимга асло тўғри келмайди. Албатта, футбол бу жамоавий ўйин. Агар биз ҳаммамиз бирлашиб, аҳил бўлиб, фахрийларимизнинг дуосини олиб, мутахассисларимиз-у мухлисларимиз ҳалоллик билан, адолат билан ёндошиб, боримизни бериб, ягона мақсад йўлида футболга хизмат қилсак, ҳудо хоҳласа ишончим комилки, биз олдимизда турган ҳар қандай қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтамиз, - деди Равшан Эрматов.
Фикрлар
Halol bo'lsa duoda.