Равшан Ҳайдаров: Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик

 

U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “D” гуруҳи 2-турида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Непалга қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан кейин Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Непал дастлабки ўйинда 5 та гол ўтказиб юборганидан кейин ҳимоявий ўйинга эътибор қаратиб, биз билан ўйинга яхши тайёрланди. Ўйин назоратини қўлга олганимизга қарамай, кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Непалнинг ҳимоя чизиғи ва дарвозабони яхши ўйнади. Шогирдларимнинг хатти-ҳаракатидан фахрланаман, аммо хатоларни таҳлил қилиб, БААга қарши ўйинга тайёрланамиз”, – деб Равшан Ҳайдаров сўзларидан иқтибос келтиради ЎФФ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!