Равшан Ҳайдаров: Рақибнинг ҳужум ва яримҳимоясида тезкор футболчилар бор, бироқ биз ҳам ўзимизнинг режамиз бўйича майдонга тушамиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Жанубий Кореяга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Эртанги ўйин ҳақида:

Барчага ассалому алайкум. Авваламбор, бу босқичга етиб келган жамоаларни табриклайман. Шу ўринда, мухлисларимизга, футболчиларга, уларнинг ота-оналари ҳамда тарбиялаган мураббийларига миннатдорчилик билдираман.

Эртага бизни муҳим учрашув кутиб турибди. Тикланиш-тайёргарлик жараёнлари режа бўйича яхши ўтди, ўйлайманки, ярим финалда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритамиз.

Футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида:

Биз терма жамоага энг муносиб номзодларни чақирганмиз. Бизда 23 нафар кучли футболчи бор. Улар индивидуал маҳоратли. Лекин биз учун жамоавий ўйин муҳим ҳисобланади. Айнан шунинг устида доимий ишлаб боряпмиз ва эътиборимизни шунга қаратганмиз.

Кореяга қарши ўйин услуби ҳақида:

Австралияга қарши ўтган баҳсда жуда кўп вазиятлар яратдик. Агар сиз ютишни хоҳласангиз, гол уришингиз, вазиятлар яратишингиз керак.

Корея ҳужумда яхши ҳаракат қилади. Улар барча ўйинларда биринчи рақамли бўлиб ҳаракат қилишди. Жамоанинг ҳужум ва яримҳимоясида тезкор футболчилар бор. Бироқ биз ҳам ўзимизнинг ўйинимиз, режамиз бўйича майдонга тушамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olimov shavkat
14/03/2023 12:53
Omad