Равшанбек Умурзоқов кузда янги камар учун жанг қилади

Екатеринбургдаги жангдан сўнг ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов жанг борасидаги ва келажакдаги режалари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Фаолиятимдаги илк 10 раундлик жангни ўтказган бўлсамда ўзимни яхши ҳис этяпман. Рақибим жуда ҳам тажрибали ва ноқулай эди. Ушбу жанг олдидан мураббийимидан аниқ бир кўрсатма олган эдим - жанг давомида оралиқ масофани сақлай олиш. Бундан илгари мен фақат 6 раундлик жангларда иштирок этаётган эдим. 

Камар учун кечган ўтган жангимда эса учинчи раунддаёқ жангни тугатган эдим. "RCC Boxing Promotions" билан бир қатор ажойиб режаларимиз бор. Кузда бирор жиддийроқ камар учун рингга чиқишни мақсад қилиб қўйганман", - деди Умурзоқов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!