Равшанбек Умурзоқов рейтинги юқори боксчини мағлуб этди (фото+видео)

  • 7 сентябрь, 2019, 23:39
  • 0
  • Бокс

Кечанинг асосий жангида ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов (9-0, 7КО) филиппинлик Ролдан Алдеага (14-7-1, 8КО) қарши рингга кўтарилди. 10 раунд давом этган баҳс давомида ҳамюртимиз тўлақонли устунликка эришди ва ҳакамлар бир овоздан  унинг ғалабасини қайд этишди - 98:91, 97:92, 98:91.

Qoq0YneVkE4

Шу тариқа, "Мистер печень" ва "Шаҳзода" каби лақабларга эга бўлган Умурзоқов WBA Asia камарини ҳимоя қилиб, ғалабали сериясини давом эттирди. 

Wvuq_UMA9aQ

Маълумот учун, Равшан Умурзоқов дунё рейтингида 97, унинг бугунги рақиби эса 27-поғонани банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!